Ҳудудга ва машинадан нима мақсадда фойдаланишингизга қараб муҳим жиҳатлар ўзгаради. Рейтингда иссиқ, йўл сифати, қувватлаш жойлари, метан ва сервисни ҳисобга олдик.
Ким учун қайси бири
Chevrolet Malibu
Иккиламчи бозорда катта, салобатли седан излаётган ва ёқилғи ҳамда сервисга пул сарфлашга тайёр бўлганлар учун.
Нимани ҳисобга олиш керак: Кафолатли янги машина керак бўлганлар учун эмас: Malibu 2 энди расмий сотилмайди.
Кучли турбомотор билан трассада тезлик олиш осон
Кенг салон
Ўзбекистонда салобатли седан сифатида танилган
Ёқилғи ва сервис оммавий седанларникидан сезиларли қиммат
Фақат иккиламчи бозорда. Олишдан олдин машинанинг тарихи ва ҳолатини текширинг
BYD Chazor
Шаҳарда кўп юрсангиз ва уйда қувватлай олсангиз, кундалик қатновнинг катта қисмини электрда босиб ўтасиз.
Нимани ҳисобга олиш керак: Машина турадиган жойда розетка бўлмаса, тежаш қийин. BYD сервисидан узоқда яшасангиз, гибридни таъмирлатиш ҳам осон бўлмайди.
Ёқилғи харажати бензинли седанларникидан бир неча баробар кам
Ўзбекистонда йиғилади, энг кўп сотилаётган BYD'лардан бири
Вилоятларда BYD сервисларини ва эҳтиёт қисмларини топиш ҳозирча қийинроқ
Chery Tiggo 7 Pro
Бой жиҳозланган бензинли кроссовер истаган ва гибридга тайёр бўлмаганлар учун.
Нимани ҳисобга олиш керак: 2–3 йилдан кейин сотмоқчи бўлсангиз, бизнинг баҳомизга кўра, бу кроссоверлар Chevrolet ва Kia'га қараганда нархини кўпроқ йўқотади.
Шу нархга жиҳози кўп
Оддий бензинли мотор, розеткага улаш шарт эмас
Таги баланд, нотекис йўлларда қулай
Шаҳарда Tracker'дан кўпроқ сарфлайди
Вариатор билан кескин ҳайдамаган маъқул. Техник хизматни ўз вақтида қилдиринг
Кредит ва муддатли тўлов: ойига қанча чиқади
Фақат ойлик тўлов эмас — ёқилғи ва сервис билан бирга машина сизга ойига қанчага тушишини кўрамиз.