Chery Arrizo 6 Pro
Onix'дан каттароқ, автоматли ва жиҳозлари кўп седанни тахминан энг қиммат Onix нархида олмоқчи бўлганларга.
Нимани ҳисобга олиш керак: 2–3 йилдан кейин сотмоқчи бўлсангиз, ўйлаб кўринг: иккиламчи бозорда хитой седанлари Chevrolet'дан тезроқ арзонлашмоқда.
- Узунлиги 4,64 м, юкхона 482 л
- Intelligence ва Premium версияларида 147 о.к. турбомотор
- Chery сайтидаги пасайтирилган нарх прайсдан 25 млн паст — шартларини дилердан аниқланг
- Асосий 113 о.к. вариатор билан — қувиб ўтишда куч кам
- Сервис ва эҳтиёт қисм — асосан Chery дилерларида

