BYD Atto 8
7 ўрин ва шаҳарда электр керак бўлган оилага. Ҳафта давомида деярли бензинсиз юрасиз, қариндошларникига сафарда зарядка қидирмайсиз.
Нимани ҳисобга олиш керак: Бутун оила билан кўп юк ташисангиз, 7 киши ўтирганда юкхона кичик. Иккиламчи бозорда нархи қандай бўлиши ҳам ҳали номаълум — модел янги.
- 2+3+2 тартибида уч қатор ўриндиқ
- NEDC бўйича электрда 103–152 км — шаҳар ичидаги қатновга етади
- Тўлиқ приводли DM-p версияси 100 км/соатгача 4,9 сонияда тезланади
- Учинчи қатор очиқ бўлса, юкхона 270 л
- Ўзбекистонда фойдаланиш тажрибаси ҳали кам